Луқмони хакимни бир киши сотиб олиб, даргохида хизмат қилдирарди ва ундаги илму ҳикматни гоҳи-гоҳида синаб кўрарди. Бир куни имтиҳон тарзида буюрди: – Эй Луқмон, менга бир қўйни сўйиб, cўнг яхши аъзосини олиб келгин. – Бош устига, – деди Луқмон ва қўйни сўйиб, тили билан юрагини хожасига олиб келди. Анча муддат ўтгандан кейин хожа уни яна чақириб, деди: – Эй Луқмон, бир қўйни сўйгин-да, менга унинг энг ёмон аъзосини олиб келгин. Луқмон қўйни сўйиб, яна тили билан юрагини кўтариб келди. Хожа деди: – Нега қўйнинг энг яхши аъзосини сўрасам ҳам, энг ёмонини сўрасам ҳам, тил ва юракни кўтариб келдинг? Луқмон деди: – Эй хожа, агар пок бўлса, ҳеч нарса тил ва юракдан яхши эмас. Агар нопок бўлса, ҳеч нарса улардан ёмонроқ эмас!
© XXXDOM.RU - скачать порно на телефон